Ўзбекистонда English Speaking Nation (Инглиз тилида сўзлашувчи миллат) дастури доирасида 18 мингдан ортиқ инглиз тили ўқитувчисининг билим ва малакалари оширилди. Тўрт йил давом этган, қиймати 7 млн доллар бўлган қўшма дастур АҚШ ташкилотлари кўмагида олиб борилди.
English Speaking Nation дастури доирасида 40 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси Ўзбекистондаги мактабларда 520 нафар инглиз тили ўқитувчисини ўқитади. Бу ўзбек ўқитувчиларининг мулоқот, ёзиш, тинглаш ва тил ўргатиш кўникмаларини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги ва АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан амалга оширилаётган English Speaking Nation ёзги тренинглар дастури доирасида республиканинг турли ҳудудларида 420 дан ортиқ инглиз тили ўқитувчилари интенсив машғулотларда қатнашиб, педагогик ва психологик билимларини такомиллаштиришади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг